КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ АСРАШ ЭНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛА!!!

Image_tadbir: 

Жорий йилнинг 24 август куни туман ҳокимлиги биносида «Коронавирусга қарши курашиш ва аҳоли саломатлигини асраш мақсади»да тумандаги барча қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ оилавий поликлиникалари масъул раҳбар ва ходимлари иштирокида ўқув семинари ташкил қилинди.

Тадбир давомида бугунги кунда коронавируси инфекциясини кириб келишини олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг санитарния-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасидаги амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, муассасалардаги ўрин фонди, тиббий ва бошқа ресурслари харакати, беморлар холати ва бошқа асосий кўрсаткичларни тахлил қилиб бориш, шундан келиб чиқиб аниқ тавсия ва кўрсатмалар бериш бўйича мутасаддиларга яна бир бор аниқ вазифалар қўйилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15