ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ МАСЪУЛИЯТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ....!

Image_tadbir: 

Бугун туман тиббиёт бирлашмасида туман ҳокимлиги, туман Давлат хафсизлик хизмати, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида тиббиëт бирлашмаси ходимлари иштирокида семинар ташкил қилинди.

Тадбирда бириктирилган шифокор ва хамширалар хамкорлигида беморларни кўриб чиқиш, даволаш режаси бўйича аниқ кўрсатма ва беморларга соғлиги тўғрисида ахборот бериш, тиббиёт ходимлари томонидан клиник баёнлари асосида тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини назоратини амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, бемор томонидан шифохона қоидаларига қатъий риоя қилишни ташкил этиш, хар бир бемор билан кунига камида уч марта бевосита мулоқот қилиш, беморлар шикоятлари таҳлил асосида уларнинг асосланган эътирозларини аниқлаш ва бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15