КАРАНТИН ЧОРАЛАРИНИНГ ЮМШАТИЛИШИ СОҲА ХОДИМЛАРИ МАСЪУЛИЯТИНИ ИККИ КАРРА ОШИРАДИ....!

КАРАНТИН ЧОРАЛАРИНИНГ ЮМШАТИЛИШИ СОҲА ХОДИМЛАРИ МАСЪУЛИЯТИНИ ИККИ КАРРА ОШИРАДИ....!

Жорий йилнинг 12 август кунидан эътиборан карантин чекловларининг босқичма-босқич юмшатилишини инобатга олиб тегишли мутасаддилар ва аҳолидан янада масъулият ва эҳтиёткорлик талаб қилинади.

Шунга кўра бугун туман ҳокимлиги биносида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоатчилик, дорихона раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида учрашув ташкил қилинди.

Бундан асосий мақсад ҳозирги кунда дори воситаларининг белгиланган нарх-навосини барқарорлигини таъминлаш ва соҳа ходимларининг масъулиятини икки карра ошириш вазифаси белгиланди.

Шунингдек  COVID-19 инфекциясини даволашда тиббиёт муассасаларида даволаш профилактика ишларини тўғри ва самарали йўлга қўйишда ҳозирда учраётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15