Ургутда "Ёшлар - келажагимиз" Жамғармасининг туман филиали орқали имтиёзли кредит олган тадбиркор Дилрабо Негматованинг лойиҳаси билан танишинг

Ургутда "Ёшлар - келажагимиз" Жамғармасининг туман филиали орқали имтиёзли кредит олган  тадбиркор Дилрабо Негматованинг лойиҳаси билан танишинг

 

Негматова Дилрабо имтиёзли кредит олиш мақсадида Жамғарма тавсиясига асосан "Маржона Нур Тех" оилавий корхонасини фаолиятини йўлга қўйди. 

Корхона аёллар либосларига сайқал бериш билан шуғилланиб келади  "Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси ҳисобидан 100 млн.сўм имтиёзли кредит эвазига  хориждан асбоб ускуналар олиб келинди Бу орқали ёш тадбиркор, Ўрамас маҳалласидаги 23-умумтаълим мактабининг 2020 йилда 11-синф битирувчилардан 30 нафарини иш билан таъминлади.

"Корхонамизда турли хилдаги аёллар либосларига сайқал бериш билан шуғилланиб тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқармоқдамиз. Хотин - қизларнинг бандлигини таъминлашга асосий эътиборни қаратганмиз. Ходимларимизнинг 90 фоизини маҳалламиздаги банд бўлмаган хотин - қизлардан ишга қаъбул қилганмиз." - дейди тадбиркор Дилрабо Негматова

 

Тадбиркор ишларига муваффақият тилаб қоламиз! 

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15