Гиёҳвандлик – аср вабоси!

Гиёҳвандлик бутун дунёда кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган энг олзарб муаммолардан ҳисобланади. Зеро, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси жуда юқоридир. Наркотик ва психотроп моддаларни истеъмол қилишнинг ортиши биринчи ўринда оғир касалликлар ва жиноятлар содир этилишининг кўпайишига олиб келади.

Гиёҳвандлик - жиноятчилик билан боғлиқ ҳодисадир. Биринчидан, наркотикларни қўлга киритиш ёки уларнинг олдини олиш учун пул топиш мақсадида оғир оқибатли қасддан жиноятлар содир этилади. Иккинчидан, наркотик моддаларни қабул қилиш таъсири остида тез-тез жиноятлар содир этилади. Ниҳоят, гиёҳвандлик билан жиноятчилик ўртасидаги боғлиқлик гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланиши оқибатида юзага келадиган ҳуқуқбузарлик ҳаракатларининг содир этилишида намоён бўлади.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш инсон соғлиғи ва жамият хавфсизлигига жиддий таҳдид солади, республикадаги криминоген вазиятга,жамиятнинг иқтисодий

ва маданий негизига салбий таъсир кўрсатади, кўпинча у уюшган жиноятчилик билан узвий боғлиқ бўлган. Айниқса,бу жиноятларнинг вояга етмаганлар орасида тарқалганлиги катта хавф туғдиради. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ ҳолда содир қилинаётган жиноятлар турлича бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзининг алоҳида хусусиятларига эга.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш деганда, устидан халқаро ҳуқуқий ва ички давлат назорати ўрнатилган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш, жўнатиш ва ҳоказо ҳаракатларнинг содир этилиши тушунилади.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятлар аҳолининг соғлиғига қарши қаратилган бўлади. Уларнинг мазмунини эса, махсус ижтимоий муносабатлар ташкил этади.

Бугунги кунда дунё миқёсида қонун билан тақиқланганлигига қарамасдан

гиёҳвандлик моддаларни ишлаб чиқарувчи ва у билан савдо қилувчиларнинг сони кўпайиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби, ушбу жиноий бизнес яратиб

берадиган жуда катта бойлик орттириш имкониятлари бўлиб, унинг иштирокчилари халқаро ҳуқуқ нормалари билан ҳам, миллий қонунлар

мажмуи билан ҳам, айниқса, “оқ ажал”нинг ҳалокатли оқибатлари билан ҳам ҳисоблашмай ҳамма ишни қилишга мажбур этмоқда.

Амалдаги Жиноят кодексининг 270-276-моддаларида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Бу меъёрлар гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга

хилоф равишда муомала қилишнинг олдини олиш, фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадини кўзлайди.

Бутун дунёда кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган энг долзарб муаммолардан ҳисобланган ушбу иллат ортидан келиб чиқадиган салбий оқибатлар ҳақида соатлаб гапириш, маърузалар ўқиш мумкин. Шунга қарамасдан, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларнинг камаймаётгани, гиёҳвандликка мубтало бўлган шахсларни ушбу оғу учун ҳар қандай жирканч ишларга, жумладан ўғрилик, босқинчилик ва талончилик тайёрлиги ҳар бир соғлом фикрлайдиган одамни ташвишга солмасдан қўймайди.

Энг ачинарлиси, гиёҳвандлик жамиятдаги криминоген вазиятни издан чиқариш билан бирга, миллат генофондини ҳам бузади. Гиёҳвандликка

қарши курашиш, унинг пайини қирқиш фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг вазифаси деб ҳисоблайдиганлар биладиган жуда катта хато қилади. Дунё аҳолисининг барча қатламини бирдек ташвишга солиб келаётган гиёҳвандликдек хавфли иллатга қарши курашишда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари, балки жамиятимизнинг барча аъзолари иштирок этиши лозим. Шундагина бу иллатнинг пайи тезроқ қирқилади.

 

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Тошмуродов Усмонжон Арзимуродович

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15