ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

 

Барчамизга маълумки бутун дунёда бўлгани каби коронавирус пандемияси юртимизни четлаб ўтмади. Шу муносабат билан мамлакатимизда тез тиббий ёрдам бўлимларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Айни вақтда туманимизда ҳам аҳолининг тиббиёт соҳасидаги эҳтиёжларини қондириш ва ўз вақтида тезкор тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган амалий тадбирлар кўлами ортганлигини алоҳида қайд этиш жоиз. 

Бугун вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги тез тиббий ёрдам бўлимига 8 та махсус 103 тез ёрдам машиналари топширилди. Ушбу машиналарнинг барчаси керакли жиҳозлар билан жиҳозланган. 

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15