Жорий йилнинг 24 июл куни Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдаги саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

 

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:  

1) Ургут тумани 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ш.Холмурзаевнинг 2020 йилнинг олти ойи давомида секторда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
2) Ургут тумани Прокурори, Адлия кичик маслаҳатчиси Ш.Холмурзаевнинг жиноятчимликка қарши курашиш ва қонунийликни мустаҳкамлаш фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш аҳволи юзасидан ахбори;
3) Ургут тумани 3-сектор раҳбари, туман бўйича ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник О.Жалиловнинг 2020 йилнинг олти ойи давомида секторда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
4) Ургут тумани ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник О.Жалиловнинг жамоат тартибини сақлаш ва ҳудудда карантин талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш ҳолати юзасидан ахбороти тўғрисида;
5) Ургут тумани 4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи А.Алмасовнинг 2020 йилнинг олти ойи давомида секторда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
6) Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Алмасовнинг 2020 йилнинг олти ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
7) Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Тўроновнинг Камбағалликни қисқартириш, карантин даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти ҳақида;
8) Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Тугаловнинг Тумандаги бир гуруҳ фермер хўжаликлари билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги ахбороти;
“Ургут агропилла” МЧЖ ҳисобидаги Акрамобод агрофирмаси ҳудудидаги 4,20 га ер майдонини туман заҳирасига олиб, 2 сотихли енгил конструкцияли иссиқхоналар ташкил этиш учун камбағал оилаларга ажратиб бериш тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4700-сонли қарори ижроси тўғрисида. 
9) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ургут туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Худайбердиевнинг 2020 йилнинг олти ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;
10) Ургут тумани Адлия бўлими бошлиғи Давронов Элбек Ашуровичнинг туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича ахбороти тўғрисида;
11) Ургут тумани Жиноят, Маъмурий ва Тойлоқ туманлараро фуқаролик ва иқтисодий судлари томонидан 2020 йилнинг олти ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
12) Туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Б.Саломовнинг 
Ургут туман махаллий бюджетининг 2020 йил 1 ярим йиллик ижроси тўғрисидаги ахбороти;
13) Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари З.Муртазоеванинг Олий Мажлис Сенатининг 2020 йил 13 мартдаги КҚ-22-IV-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида хотин-қизларнинг муаммосини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар ижроси тўғрисидаги ахбороти;
14) “Urgut Agropilla” МЧЖ директори Ш.Мадаровнинг 2020 йил пилла мавсуми давомида олиб борган ишлари тўғрисидаги ахбороти;
15) Ургут тумани ҳокимининг 2020 йил 9 июлдаги “Республика маънавият ва маърифат маркази Ургут тумани бўлимига бош мутахассис лавозими жорий этиш тўғрисида”ги 1664-Қ-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида;
16) Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг 2020 йил 
14 июлдаги “Ургут туманида аҳолини камбағалликдан чиқариш, уларга иш ўрни яратиш, зарур эҳтиёжларини ўрганиб, шунга муносиб тарзда ёрдам бериш, молиявий аҳволи бўйича секторлар кесимида шакллантирилган рўйхатларни қайтадан тасдиқлаш ҳақида”ги 
71/8-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида;
17) Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг 2020 йил 
17 июндаги ““Фахрий мураббий орденига" номзод кўрсатиш тўғриси”даги 70/8-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида;
18) Ташкилий масала.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15