Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Ургут туман кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Image_tadbir: 

 

        Конференцияда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича  бўйича масъул ташкилотчиси Ғолибжон Рустамов, касаба уюшмасининг туман  Кенгаши раиси Аблоқулова Гўзал ҳамда тумандаги бошланғич ташкилотлардан сайланган делегатлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Конференция ишини Туман ҳокимининг ўринбосари И.Жабборов олиб борди.

  Конференция кун тартибида қатор масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама қилинди. Хусусан, кун тартибидаги Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Ургут туман Кенгашининг 2015 йил майдан 2020 йил июлгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунлари тўғрисидаги масала юзасидан ташкилотнинг туман Кенгаши раиси Г.Аблоқулованинг ҳисоботи тингланди.

  Кун тартибида муҳокама этилган масалалар хусусида иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Конференция делегатлари туман кенгашининг ҳисобот давридаги фаолиятига тегишли баҳо бердилар, шунингдек туман ташкилоти тафтиш комиссиясининг маърузаси тасдиқланди.

  Тадбир сўнгида делегатларга Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15