27 июн - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

 

       Ушбу соҳа вакилларига нисбатан кўпинча “қўнғироқ” иборасини қўллашади. Чунки улар мисоли қўнғироқ каби “жиринглаб” жамиятда содир бўлаётган воқеа-ходисалардан атрофдагиларни хабардор этишади, ютуқлардан шодлантириб, жамият ривожига тўсиқ бўлаётган иллатлардан огоҳ бўлишга чақиришади. Ана шундай касб эгалари-журналистлар, матбуот ходимларини келаётган касб байрамлари билан чин дилдан муборакбод этаман. Уларнинг захматли, айни пайтда шарафли ишларида омад ва зафарлар ёр бўлишини, қаламлари хамиша ҳақиқатни ёзиш, инсонларга, жамиятга наф келтириш йўлида чақмоқдай ёрқин, тиғдай ўткир  бўлишини тилаб қоламан. Вилоятимизда қалам тебратиб келаётган барча ижод аҳлини айёмлари қутлуғ, соғликлари мустаҳкам, ижодлари бардавом бўлсин.        Ўз оилалари бағрида кўп йиллар хушбахтликда ижод завқини суриш насиб этсин.
Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азизлар!

Ургут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Усмонжон Тошмуродов

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15