Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг Олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишди.
Сессия кун тартибида 1) Туман ҳокими ўринбосари – махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ахатов Фозилжон Олимжоновичнинг
1-чорак давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;
2) 2020 йил 1 январь ҳолатига туман маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳамда туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида;
3) Ургут туманидаги камбағал оилалар рўйхатини қайтадан тасдиқлаш тўғрисида;
4) “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан кам таъминланган оилаларга парранда олиб бериш мақсадида маблағ ажратиш тўғрисида.
5) Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг 2020 йил
7 майдаги 50/6-сонли қарори ва 2020 йил 19 майдаги 51/6-сонли қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунингдек Сессия ишида ташкилий масала ҳам кўрилди шу вақтгача туман ҳокимлиги бош мутахассиси вазифасида фаолият юритиб келаётган Ҳайдаров Жавлонбек Хайруллаевич Туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15