Карантин даврида аҳолини иш билан таъминлаш борасида Ургут туманида амалга оширилаётган ишлар

Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида карантин даврида юзага келган иқтисодий муаммолар борасида бир қатор чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар берилган эди.

       Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ургут туманида ишсиз бўлган фуқароларни иш билан таъминлаш борасида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик, кўчат ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидиялар ажратилиб келинмоқда

Хусусан Ургут тумани 1-сектор худудида жойлашган Ўрамас маҳалласида яшовчи 23 нафар оилаларга субсидия маблағлари хисобидан енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ишлари олиб борилиб, ишсиз бўлган фуқароларни бандлиги таъминланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15