Энг муҳим амалёт!!!

 

Давлат ва жамият тараққиётида аниқ статистика энг муҳим амалиёт ҳисобланади. Ҳозирги тез ўзгариб бораётган шиддатли замонда бу соҳанинг ўрни ва нуфузи янада ортиб бормоқда. Гап аҳолини рўйхатга олиш ҳақида бўлиб, бу амалиёт ҳам бевосита статистикага дахлдор.

          Ҳар қандай соҳани ривожлантиришда юзаки ва тахминий маълумотлар ҳамда ноаниқ кўрсаткичлар билан узоққа бориб бўлмайди. Режа ва дастурларнинг пухта ишлаб чиқиши, манзиллилиги, стратегик ислоҳатларнинг самарадорлиги бу борадаги маълумотларнинг аниқ ва ишончлилигига жуда ҳам боғлиқ.

          Ер юзидаги ҳар бир мамлакат ўзининг аҳолиси ва унинг яшаш ҳолати бўйича аниқ маълумотларга эга бўлиш мақсадида мунтазам равишда аҳолини рўйхатга олади. Дунёнинг кўпгина ривожланган мамлакатларида аҳоли ўртача ҳар ўн йилда бир марта ҳисобга, рўйхатга олинади. Тарихга назар соладиган бўлсак, Ўзбекистон ҳудудида илк бор аҳолини рўйхатга олиш тадбири 1897 йилда бошланган экан. Шундан кейин 1926, 1939, 1959, 1970, 1989-йилларда аҳолимиз рўйхатга олинган.

          Аҳолини рўйхатга олиш орқали мамлакат аҳолисининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқоролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, маълумоти, касби, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, бандлиги ва ишсизлиги, даромад манбалари сингарилар бўйича батафсил маълумотлар тўпланади.

          Маълумки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015 йил 10 июнда “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” резолюцияси қабул қилинди. Бу халқаро ҳужжатга асосан БМТ га аъзо давлатлар ҳар ўн йилда камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказиш белгилаб қуйилди. Ҳозирда марказий Ҳамдўстлик мамлакатларида бу жараёнга тайёргарлик авжида. Хусусан, Ўзбекистонда ҳам. Президентимизнинг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони бу соҳада ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

          Бинобарин, аҳолини рўйхатга олиш орқали аҳоли жон бошига тўғри келадиган макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланади. Шунингдек юртдошларимиз мигирацияси тўғрисида аниқ маълумотлар шакиллантирилади. Бунинг оқибатида республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга тегишли ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқиш имконияти кенгаяди. Аҳоли пунктлари инфратузулмасини яхшилаш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва самарали жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишда бу маълумотлар ниҳоятда муҳимдир. Аҳолини рўйхат олиш натижасида миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш кўрсаткичларини шакиллантириш ва мониторингини юритиш халқаро ташкилотлар ва фойдаланувчилар таҳлиллари учун кенг қамровли ахборотлар манбаи яратилади.

          Мазкур консепция асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика Қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида” ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг муҳокама ва ҳуқуқий экспертизалардан сўнг 2020 йил 16 март куни Президентимиз томонидан имзоланди. Мазкур Қонун 5 боб 31 моддадан иборат бўлиб, унда Қонуннинг мақсади, асосий тушунчалари, аҳолини рўйхатга олишнинг вазифалари ва принсиплари баён этилган. Асосий принсиплардан бири сифатида даврийлик принсипи, яъни аҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилиши ҳамда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилиниши белгилаб қуйилган.

          Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги ҳам муҳим принсиплардан бири ҳисобланиб, бунда аҳолини рўйхатга олиш жараёнида йиғилган шахсга оид барча маълумотлар махфий ҳисобланиб, улар респондентнинг розилигисиз ошкор этилмаслиги ва тарқатилмаслиги қатъий белгиланган.

          Шу йил 21 апрелда “Халқ сўзи” газетасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика Қўмитаси раиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Б.Бегаловнинг “Мустақил Ўзбекистон илк бор ўз аҳолисини рўйхатдан ўтказади” сарлавҳали долзарб мақоласи эълон қилинди. Таҳлилий мақолада аҳолини рўйхатга олиш тарихи, дунё мамлакатлари тажрибаси, бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган амалий ишлар, олдинда турган вазифалар аниқ ва равшан баён этилган.    

 

                                                              Ургут туман статистика бўлими.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15