Улуғ ватан уруши фахрийси: -Тинчлик қадрини бизлардан сўранг...

 

Бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизга замин яратишда 2-жаҳон урушида қатнашиб, дуч келган дайди ўқдан ҳалок бўлиш хавфи ҳар қадамда таъқиб этсада, мардонавор курашган ота-боболармизнинг хизмати чексиз. “Тирик афсона”га айланиб улгурган боболаримизнинг ҳаётий сабоқлари, маслаҳат ва ўгитлари беихтиёр кишида шукроналик ҳиссини жўшқинлантириб юборади.

Ургут тумани ҳокимлиги  томонидан ҳам доимий равишда туманда истиқомат қилувчи улуғ ватан уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиниб, яқиндан кўмак бериб келинмоқда.
 
Жумладан бугун 6-май куни ҳам Ургут тумани ҳокимлиги, туман ИИО ФМБ, туман Мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида туманнинг Мирзобоғлон-Чеп махалласида истиқомат қилувчи  Нуралиев Шерали ва Сатанг махалласида  яшовчи Гадоев Бурон боболарнинг   хонадонларига борилиб, зарурий уй-рўзғор маҳсулотлари топширилди ва холидан хабар олиниб келаётган 9 май “Хотира ва Қадрлаш” куни билан табриклади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15