“Саховат ва кўмак” тадбирлари давом этяпти

Шу йилнинг 22 апрель куни Президентимиз бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда барча туман ва шаҳарларда ишсиз қолган ҳамда эҳтиёжманд аҳолини номма-ном аниқлаб, шакллантирилган рўйхатлар асосида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишларни манзилли йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилган эди. 

Шунга кўра: Жорий йилнинг 26 апрел куни Ургут тумани ҳокимлиги ҳамда ташшабускор тадбиркор ва ҳомийлар томонидан туманимиздаги  Сатанг маҳалласида  яшовчи 50 нафар кам таъминланган, ногиронлиги бор, кунлик ишларда ишловчи оилаларга  “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шундай синовли кунларда ва муборак  ойда эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзаётган саховатпеша инсонларга миннатдорчилик билдирамиз.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15