Events

Бугун 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот  воситалари ходимлари куни муносабати билан туманимизда байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирда туман ҳокими Б.Жабборов туманимиздаги ОАВ ходимлари, журналистлар ва блогерларни қутлаб, уларни Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатларини беминнат халқимизга етказишдаги салмоқли ҳиссаси ва садоқатли меҳнатлари учун фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Image_tadbir: 

Туман ички ишлар бошқармаси биносида “Китоблар ярмаркаси” ва янги кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Фахриддин Раҳматов, туман ҳокими Ботир Жабборов, туман ички ишлар бошқармасининг бошлиғи Зоҳид Мамадалиевлар сўзга чиқиб, бу кутубхона соҳа ходимларининг дунёқарашини, маънавий-маърифий онгини ўстиришда катта аҳамиятга эга эканлиги тўрғисида алоҳида тўхталиб ўтдилар. 

Image_tadbir: 

9 май – Хотира ва қадрлаш куни. 

Бугун Ургут тумани жамоатчилиги Боғи Усмон мавзесида жойлашган Хотира хиёбонида жам бўлди. Туман ҳокими Б.Жабборов бошчилигида ташкилот ва муассасалар вакиллари, Афғон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, ёшлар “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гуллар қўйиб, жанг майдонларида ҳалок бўлганлар хотирасига таъзим бажо келтиришди

Image_tadbir: 
2015-2024 © Хокимият Ургутского района. Разработан в: SAKTRM
95x15