Ургутда 1900 йилда туғилган онахон биометрик паспорт оляпти Ходимларнинг айтишича, бўлим фаолиятида бундай ҳолат кузатилмаган

– Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2018 йил давомида 45 мингдан ортиқ фуқароларга паспорт тарқатилди, – дейди Ургут тумани бўйича ИИОФМБМ ва ФРБ бошлиғи, подполковник Комил Аҳмедов. – Тумандаги Мурувват уйида истиқомат қилаётганлар, кекса ва ногиронларга алоҳида қулайлик яратишга ҳаракат қилдик. Шу кунгача 600 дан ортиқ фуқароларнинг уйига бориб хизмат кўрсатилди ва фуқаролик паспорти етказиб берилди.

Энг қизиғи, яқинда паспорт столга Почвон маҳалласи Ғойибота қишлоғида истиқомат қилувчи 118 ёшли онахон – Улуғ Олимова фуқаролик паспорти олиш учун келди. ИИБ ходимлари Янги йил байрами арафасида 1900 йилда туғилган момонинг паспортини совға қилишмоқчи!

2015-2024 © Хокимият Ургутского района. Разработан в: SAKTRM
95x15