Халк депутатлари Ургут тумани Кенгашининг XIII сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

 

1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябр куни ўтказилган видеоселекторида шаҳар ва туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсатикичлари натижасига кўра “ўрта” деб баҳоланган туман сектор раҳбарларининг йўл қўйилган камчиликлари юзасидан аҳолига мурожаатлари ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича “йўл харитаси” тақдимотлари тўғрисида;

2) Сектор раҳбарларининг 2020 йил 3-чораги давомида секторда амалга оширган ишлари ҳақидаги ахборотлари тўғрисида;

3) Туман прокурори Ш.Холмурзаевнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бажарлиши юзасидаги хисоботи тўғрисида;

4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ургут туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг 2020 йил 3 октябрдаги “Сектор ва худуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати тўғрисида”ги 206-сонли ахборотномаси муҳокамаси тўғрисида;

5) Туман Адлия бўлими бошлиғи Э.Давроновнинг туманидаги Давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амаллиёти ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида;

6) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ургут туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири У.Саломовнинг жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;

7) Ургут тумани Жиноят, Маъмурий ва Тойлоқ туманлараро фуқаролик ва иқтисодий судлари томонидан 2020 йилнинг тшққиз ойи мобайнида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахборотлари ҳақида;

8) “Ҳудудгаз Самарқанд” МЧЖ “Ургуттумангаз” филиали бошлиғи Ф.Тошмуродовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4840-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширган ишлари тўғрисида;

9) Туман мактабгача таълим бўлими мудири Ҳ.Бобоеванинг Мактабгача таълим ташкилотларини босқичма-босқич очиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти ҳақида;

10) Туман ҳоким ўринбосари Б.Тугаловнинг:

- фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳудудларни муайян экспортбоб мева турларига ихтисослаштирилган плантация усулида янги интенсив боғ барпо этиш яхлит бир ҳудуддан ер ажратиш;

- 2020 йилнинг кузида яроқсиз ва иқтисодий самарасиз боғ майдонларини бузиш ҳамда янги интенсив (пакана ва ярим пакана) боғларни барпо этиш тўғрисидаги хисоботи ҳақида;

11) Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида;

12) “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида бўлди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. 

2015-2024 © Хокимият Ургутского района. Разработан в: SAKTRM
95x15