САМАРҚАНД ШАҲРИДА 20 ТА, УРГУТ ВА САМАРҚАНД ТУМАНИДА 5 ТАДАН ЯНГИ МЕҲМОНХОНА ҚУРИЛАДИ

Шу йилнинг 9 декабрига қадар мазкур шаҳар ва туманларда меҳмонхоналар қурилиши учун ер участкалари ажратилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг жорий йил 29 ноябрдаги қарорида айтиб ўтилган.

Шунингдек, қарорда шу муддатда Самарқанд шаҳрида шаҳар бош режасидан келиб чиқиб, йигирмата меҳмонхона қуриладиган ер участ­каларини белгилаш ҳам кўзда  тутилган.

Жорий йил 24 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнесини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинганди. Вилоят ҳокими қарори мазкур ҳужжат ижросига бағишланган бўлиб, соҳани ривожлантиришга доир бир қанча вазифалар белгиланган.

Хусусан, намунавий лойиҳалар асосида меҳмонхоналар қуриш юзасидан инвестор-тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи ташкил этилади. Қурилиши режалаштирилган меҳмонхоналар учун хорижий ва маҳаллий тадбиркорларни жалб этиш, улар билан музокаралар ўтказиш каби вазифалар ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

Икки ой муддатда эса меҳмонхоналарнинг бандлигини таъминлаш ҳамда брон қилишнинг самарали тизимини жорий қилган, кўрсатилаётган хизматларни тар­ғиб қилган ва меҳмонхона ходимларини ўқитган ҳолда фаолиятни янада ривожлантириш бўйича   маркетинг ишлари режаси ишлаб    чиқилади.

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15