Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ургут тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғини бешликлари учун «Маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш “юзасидан ўқув-семинар ўтказилди. 

Семинар давомида, Маҳаллабай ишлаш бўйича янги тизим асосида ижтимоий-иқтисодий  
дастурларнинг жойларда аҳоли талабидан келиб чиқиб, самарали амалга ошириш, Маҳаллада «обод хонадон», «обод кўча» ва «обод маҳалла» дастурлари ҳамда «яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда «маҳалла еттилиги» ишини манзилли ташкил қилиш,  Маҳаллада қонун бузилишларининг олдини олиш, Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида қонунийликни  
мустаҳкамлаш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби масалаларида амалий кўникмалар берилди. 

Машғулотлар давомида, маҳалла масъуллари томонидан юзага келаётган муаммо ва камчиликлар тингланиб, ечими юзасидан асослантирилган таклиф ва мулоҳазалар баён этилди.

https://t.me/urgut_axborot/38856

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15