Ботир Жабборов: Масъулиятни икки карра оширишимиз лозим

Бугун туман ҳокими Ботир Жабборов раҳбарлигида аппарат ходимлари ва тегишли масъуллар иштирокида ҳокимлик ва ташкилотларда ишларнинг олиб борилиши, ижро интизоми ва назорати, фуқаро ва ташкилотлардан бўлган мурожаатлар билан ишлашда сусткашликка йўл қўймаслик ҳамда жавобгарлик масалаларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.  

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

Туман ҳокими фуқаролар ва ташкилотлардан келаётган ҳар бир мурожаатларнинг ижобий ечим топишига алоҳида масъулият билан ёндашиш лозимлиги муҳим вазифа эканлигини таъкидлаб ўтди.

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15