“КИМ ЮРТИГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДИРМАН ЎША!” ШИОРИ ОСТИДА ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРИ УЮШТИРИЛДИ

 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурига асосан Ургут туманининг марказий кўчасида “Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Тадбирда тумандаги 9224-ҳарбий қисм томонидан ҳарбий қуроллар ва техникалар кўргазмаси ҳамда миллий гвардия хизматчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. 

Шунингдек,  Бир ой давомида белгиланган ватанпарварлик ойлиги доирасида туманимиздаги ҳарбий қисмда, мактаблар, маҳаллалар, мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқа кўплаб ташкилотларда ҳам ушбу ғоя остида байрам тадбирларини ўтказиш давом этади. 

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15