Навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

Image_tadbir: 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан “Тадбиркорлар қабули” ўтказилиб келинмоқда.  

Бугун 30 ноябрь куни Ургут тумани Қуйи Алгар маҳалласида жойлашган Ургут тумани Педагогика коллежи биносида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборовнинг  навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.

Ушбу қабул давомида 26 нафар тадбиркор иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Ҳар ҳафталик ижро муддати билан ҳар бир мурожаатга тегишли масъуллар бириктирилди.
 

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15