Болаларни боғчага қамраб олиш кўрсаткичи ортмоқда 

Image_tadbir: 

Ургут туманидаги 6 та маҳаллаларда  оилавий мактабгача таълим ташкилотлари иш бошлади.

Мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш, таълим-тарбия бериш орқали болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш, болаларда халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида очилган ушбу МТТларга жами бўлиб 150 нафар МТТ ёшидаги болалар қамраб олинди.

Туманда жами: 178 та мактабгача таълим ташкилотлари бўлиб шундан 125 таси якка тартибдаги  тадбиркорлар томонидан ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидир. Мактабгача таълим ёшидаги яъни 3-7 ёшдаги болалар сони 48 минг 656 нафарни ташкил этади.

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15