Улуғ ватан уруши фахрийси: -Тинчлик қадрини бизлардан сўранг...

Image_tadbir: 

Бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизга замин яратишда 2-жаҳон урушида қатнашиб, дуч келган дайди ўқдан ҳалок бўлиш хавфи ҳар қадамда таъқиб этсада, мардонавор курашган ота-боболармизнинг хизмати чексиз. “Тирик афсона”га айланиб улгурган боболаримизнинг ҳаётий сабоқлари, маслаҳат ва ўгитлари беихтиёр кишида шукроналик ҳисини жўшқинлантириб юборади.

Ургут тумани ҳокимлиги  томонидан ҳам доимий равишда туманда истиқомат қилувчи улуғ ватан уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиниб, яқиндан кўмак бериб келинмоқда.
 
Жумладан бугун 24 ноябрь куни Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов, туман Прокурори Ш.Холмурзаев, туман ИИО ФМБ бошлиғи О.Жалилов билан биргаликда туманнинг Испанза маҳалласида яшовчи Гадоев Бўрон бобонинг ҳолидан хабар олинди. 
 

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15