ЁШЛАР ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Image_tadbir: 

Ургут тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокимлиги, давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими, Халқ қабулхонаси, туман ИИО ФМБ, туман солиқ инспекцияси ва бошқа мутасаддилар билан биргаликда 98 нафар ёшлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул аввалида туман ҳокими Ботир Жабборов сўз олиб, мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор ҳақида гапирар экан, “Биз сизлар билан ҳар доим олға интилишимиз, президентимиз белгилаб берган йўлдан боришимиз зарур. Агар биз бу йўлда бир тан-у бир жон бўлсак, марра ва нурафшон келажак бизники”, дея алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг бевосита сайёр қабулда ёшлар томонидан 7 та мурожаат қабул қилинди ва тез фурсатларда тегишли ташкилотлар томонидан муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбир режаси белгилаб олинди.

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15