Ўрганишлар давом этмоқда

Image_tadbir: 

Мамлакатимизда миллий тилимизнинг ривожи ва равнақи, давлат тили сифатида барча жабҳаларда мустаҳкам ўрин эгаллашига катта эътибор қаратилмоқда.

Бугун, Ургут “Савдо комплекси” ҳудудидаги савдо шохобчалари, дўконлар, реклама баннерлари, эълонлар ва пешлавҳадаги ёзувларнинг ҳолати ва Давлат тили тўғрисидаги қонун ва ҳужжатларига қанчалик мослиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида Ургут “Савдо комплекси” ҳудудида турли хилдаги савдо сотиқ билан шуғулланувчи тадбиркорлар, сотувчилар билан учрашиб, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун ва юқорида келтирилган Фармон ва Қарорларнинг мазмун моҳияти ва бугунги кун талабларидан келиб чиқиб фаолият олиб бориш лозимлиги тушунтирилди. 

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15