Халқ таълими вазири туманимиздаги мактаблар ҳолати билан яқиндан танишди

Image_tadbir: 

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугун, 8 сентябрь куни Ургут туманига ташриф буюрди.

Вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари туманимиздаги 8, 9, 6, 27, 69, 136 -мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги билан яқиндан танишишди.

Вазир бир қанча мактаблардаги педагогик жамоаси билан қилган мулоқотида ўтган ўқув йилида мактабни битирган ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичлари, ўқитувчиларнинг малака ва тажрибаси билан қизиқди.

Шерзод Шерматов Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқ таълими ходимлари олдига қўйган муҳим вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ўқишга кира олмаган ўқувчи мисолида танқидий таҳлил этилиши лозимлигини таъкидлади. 

Шерзод Хотамович Ўқитувчиларнинг ўз устида ишламаслиги, ўз фани бўйича масъулиятни чуқур ҳис этмасдан, ўқувчиларга пухта билим бермаслиги мана шундай салбий ҳолатга олиб келганлигига тўхталиб ўтди. 

Шунингдек Халқ таълими вазири  2020/2021 ўқув йилида эпидемиологик хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилган ҳолда таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш, бу борада кўрилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратди.

Маълумот учун, Ургут тумани халқ таълими бўлими тасарруфида 143 та умумий ўрта таълим мактаби бор. Уларда 104508 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. 58058 нафар ўқувчининг ота-онаси фарзандининг бевосита мактабда анъанавий тарзда таълим олишига розилик билдирган. 

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15