Ҳоким маслаҳатчиси тумандаги хато ёзилган реклама баннерлари қониқарсиз эканлигини танқид остига олди

Image_tadbir: 

Ургут туман ҳокимининг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Арслон Зиёдов жамоат жойлари ва марказий кўчаларда ўрнатилган реклама баннерларидаги хато-камчиликларни танқид қилди. 

Ҳоким маслаҳатчиси Арслон Зиёдов ҳамда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Усмонжон Тошмуродов билан биргаликда бугун, 4 сентябрь куни жамоат жойлари, марказий кўчалардаги реклама баннерларини кўздан кечириб, ташқи рекламасида хато ва камчиликлари мавжуд тадбиркорларга Самарқанд вилоят ҳокимининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга йўллаган огоҳлантириш хати тарқатилди. 

Эндиликда барча реклама баннерларидаги ёзувлар ўзбек тилида бўлиши кераклиги ҳамда ташқи реклама воситаларида аниқланган камчиликларни 
10 кун ичида бартараф этиш лозимлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.  

 

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15