Ургут туманида мактабгача таълим муассасаси ишга туширилиши

Ургут туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651 “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 6 декабр куни тумандаги Жартепа маҳалласида 12 ўринли, Узун маҳалласида 12 ўринли, Санчиқул маҳалласида 25 ўринли, Гулобод маҳалласида 12 ўринли ва Камардон маҳалласида 2 та 12 ўринга мўлжалланган оилавий мактабгача таълим муассасаси ҳамда Ватак маҳалласида 50 ўринга мўлжалланган “Шабнам” нодавлат давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаси ишга туширилиши натижасида жами 135 нафар болажонлар қамраб олинди.

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF URGUT DISTRICT. Maked by: SAKTRM
95x15