Ургут туманида пиллани қайта ишлаш корхонаси иш бошлади

Пиллачилик тармоғини ривожлантириш, ипак қурти озуқа базасини янада мустаҳкамлаш бўйича Президентимизнинг "Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 2021 йил февраль ойида "URGUT SILK FIBER COMPANY" масъулияти чекланган жамияти ташкил қилиниб, пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш учун туман ҳокимлиги кўмагида бир қатор ишлар амалга оширилди. 

Бугун ана шу корхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирок этиб, йиғилганларни ушбу корхонанинг очилиши унутилмас сана - Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ташкил топган кунга тўғри келгани билан табриклади.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон  Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда ўзбек ипак саноат уюшмаси бошқаруви раиси Б.Шаропов ҳам қатнашиб, нутқ сўзлади. 

Йиғилганлар, туман ҳокимлиги вакиллари, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, нуроний фахрийлар ҳамда оммавий ахборот воситаси ходимлари корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.

2015-2024 © GOVERNMENT OF URGUT DISTRICT. Maked by: SAKTRM
95x15