Туман ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун  Ургут тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 149-умумтаълим мактабининг фаоллар залида Қонунчилик палатаси депутати О.Тожиев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси А.Жумабоев, вилоят ҳокими ўринбосари Д.Маматқулов ва туман ҳокими Б.Жабборов, вилоят ва туман ДХХ мутасаддилари, сектор раҳбарлари ҳамда туман ташкилотлари, ОАВ лар масъул ходимлари иштирокида ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Туманнинг 180 нафар ёшлари билан ўтказилган учрашувда 95 нафар ёшларни мурожаатлари бирма-бир тингланди 3 нафар ёшлар ўзларининг таклифларини билдирди.

16 та мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, 3 та мурожаатларга рад жавоби берилди.

Мурожаатлар асосан тадбиркорликни бошлаш учун имтиёзли кредитлар олиш, иш билан таъминлаш, уй-жойга эга бўлиш, таълим кредити, тадбиркорлик учун ер майдонлари ажратиб бериш каби масалалар ўртага ташланди. Ҳар бир мурожаат масъул ходимлар томонидан назоратга олинди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF URGUT DISTRICT. Maked by: SAKTRM
95x15