«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ»

Image_tadbir: 

Туманимизнинг Бунёдкор, Ғиждувон, Гулистон, Деҳқонобод, Мирзоқишлоқ, Рахматобод, Ўзбекистон, Юқори Бешкапа, Юқори Торинжак маҳаллаларида  кенг жамоатчилик вакиллари, аҳоли ва ёшлар иштирокида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Унда  маънавият тарғиботчилари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, таниқли спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашмоқда.

Бу тадбирларда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самаралари, мамлакатимиздаги ўзгаришлар, эришилаётган ютуқлар, бунёдкорлик ишлари ҳақида юртдошларимизга кенг маълумотлар бериляпти.

Тадбирлар доирасида намойиш этилаётган ёш рассомларнинг ижод намуналари, ҳунармандлар томонидан тайёрланган кўргазмалар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Айниқса, спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар барчага хуш кайфият улашяпти.

2015-2024 © GOVERNMENT OF URGUT DISTRICT. Maked by: SAKTRM
95x15