РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган "Ургутга хуш келибсиз" сарловха остида кўрсатиб ўтилган йўл 4Р-47 “Булунғур ш-Ургут ш-М39” автомобиль йўли бўлиб мазкур автомобиль йўли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги йиғилиш баёнида 27 км таъмирланиши режалаштирилган.

Мазкур йўлнинг 20 км Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Шунингдек, ушбу 20 км қисми тумандаги “Кенагас” маҳалласидан Ургут шаҳрининг айланма йўлига (куруг)га қадар таъмирланган.

Бугунги кунга келиб мазкур автомобиль йўлнинг 7 км қисми Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси аукцион савдоси ўтказилган бўлиб, “Арт строй сервис” масъулияти чекланган жамияти тендир савдосидан ютиб олган бўлиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Тез орада қолган 7 км қисми яъни Ургут шаҳрининг айланма йўлига (куруг)дан тумандаги “Кўтарма” маҳалласига қадар таъмирлаб асфальт қопламаси ётқизилади.

Шу кунга қадар тендер савдоси ўтмаганлиги ва таъмирлаш ишлари учун маблағ молиялаштирилмаганлиги сабабли қурилиш ишлари тўхтаб қолган эди.

Ургут тумани ҳокимлиги Қурилиш бўлими

2015-2024 © GOVERNMENT OF URGUT DISTRICT. Maked by: SAKTRM
95x15