Боғи Эрам қаерда жойлашган ва у ҳақда нималарни биласиз?

90-йилларнинг бошида дунёдаги энг йирик газеталарнинг биринчи саҳифалари ғоят муҳим археологик топилмалар ҳақидаги хабарлар билан тўлиб-тошди. Археологик қазилмалар пайтида қадимги араб шаҳри топилган эди. Бу топилма тарих фани учун ниҳоятда муҳим бўлди, чунки бу шаҳарнинг мавжудлиги кўпгина мунозараларга сабаб бўлиб келарди. Энг муҳими - бу шаҳарнинг номи Қуръони Каримда ҳам, кўпгина тарихий қўлёзмаларда, йилномаларда зикр қилинган эди. Бу шаҳарда Од қавми яшаган эди. 

Арабшунос ва ҳужжатли кино продюсери Николас Клэпп қадимги Арабистон тарихини ўрганар экан, қизиқарли бир китобга дуч келади. Бу китоб “Аравия Феникс” деб номлаган бўлиб, 1932 йилда англиялик тадқиқотчи Бертран Томас томонидан ёзилган эди. Николас Клэпп йўқолиб кетган бу шаҳарнинг ҳақиқатдан ҳам мавжуд бўлганлигига қатъий ишонч ҳосил қилиш учун дарҳол тадқиқотларга киришади. Клэпп НАСА агентлигига мурожаат қилиб, Томаснинг китобида кўрсатилган жойларни аэрокосмик фотосуратларга олишни сўрайди. 

Ернинг сунъий йўлдошидан туриб олинган фотосуратларда Ердан кўринмайдиган қадимги илонизи йўллар яққол кўриниб турарди... 
Тез орада у янги эранинг 2000 йилида миср-юнон географи Бланус томонидан тузилган харитани ҳам топишга муваффақ бўлди. Бу харитада шаҳар ва унга олиб борувчи ҳамда унинг марказида кесишувчи қадимий йўллар аниқ белгилаб қўйилган эди. Харитадаги йўллар НАСА агентлиги томонидан олинган аэрофотосуратларда яққол кўриниб турган йўлларнинг айни ўзи эди! Бу суратлардаги катта бир ҳудудда кўплаб йўллар кўриниб турар, уларнинг барчаси битта нуқтада бирлашар эди... 

Узоқ давом этган қазилмалар натижасида Клэпп ўзининг гуруҳи билан бирга тупроқ остидан қадимий харобаларни топишга муваффақ бўлди. Дастлабки топилмалар қазиб олингандаёқ, уларнинг барчаси Қуръони Каримда зикр қилинган Од қавмига тегишли эканлиги маълум бўлди. Археологларнинг кўз ўнгида Эрам шаҳрига хос бўлган баланд устунлар гавдаланди. Олимлар замонавий уч ўлчамли тасвир технологиялари ёрдамида бу минораларнинг чизмаларини тиклашга муваффақ бўлдилар. 

Олиб борилган қазилмаларга раҳбарлик қилган тадқиқотчилардан бири доктор Заренс бу шаҳар бошқа барча археологик объектлардан ўзининг баланд миноралари билан фарқ қилишини айтиб, топилган шаҳар Қуръони Каримда номи зикр қилинган, Од қавми истиқомат қилган Эрам шаҳрининг айни ўзи эканлигини тасдиқлади.

2015-2024 © GOVERNMENT OF URGUT DISTRICT. Maked by: SAKTRM
95x15